Акадан укага закот

Ассалому алайкум! Акадан укага закот бериши мумкинлигини укидик. Укам бор, курилишда ишлайди ойлик олади. Бир хонадонда ака-ука яшаганлигимиз сабабли деярли рузгори акаси хисобидан. Лекин шу кунларда карзга кириб колган ва ойликдан тулаб бормокчи. Шу холатдаги укасига закот берса буладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Укангизнинг нисоб миқдоридаги маблағи, тижорат моли ёки ҳожатидан ошиқча, қиймати нисоб миқдорига тенг келадиган мулки бўлмаса закот олиши жоиз. Валлоҳу аълам!

23 Май 2022, 11:07 | Савол-жавоблар | 142 | Закот
|
Boshqa savol-javoblar