Салафий уламолар

Ассалому алайкум!  Аброр Мухтор Алининг (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин) Усман ал-Хамис ҳақида гапирганларини эшитдим. У киши ҳақида яхши фикр билдирдилар ва у кишини салафий уламоларданлигини уларнинг фатволари бизга тўғри келмайди, ўша жой учун мослашган, шариат ҳам шароитга қараб ўзгаради деган яхши гапларни айтдилар. Излаш хизматидаги саволларни ўқиётиб, салафилар ҳақида берилган фикрлар Аброр Мухтор Алининг берган яхши фикрларга тўғри келмагандек туйилди. Илтимос устозлар шунга аниқлик киритоб беринг.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! У кишининг ижтимоий тармоқларда саҳифалари бор. Ўзларига мурожаат қилсангиз, айтган сўзларини шарҳлаб беради. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 19:56 | Савол-жавоблар | 160 | Ақийда
|
Boshqa savol-javoblar