Чигиртка ейиш тўғрисида
Ассалому алайкум! Маълумки чигирткани ейишга шариатимиз рухсат беради. Шу ўринда савол туғилди. Хадисда келтирилган (الجراد Алжарад) хашорати бизни тилда "чигиртка" деб аталяпти, рус тилида эса "саранча", ва рус тилида "сверчок" деб аталувчи хашорат хам бизни тилда "чигиртка" деб аталади. Араб тилида хам "Сверчок" таржимаси " الليل صراصير сарасир аллай" яъни тунги суварак маносини беряпти. Билишимча хозирда кўп давлатларда суний боқилаётган ва турли егуликлар ишлаб чикарилаётган хашорат айнан "Сверчок". "Саранча" хашорати эса йирик ва асосан табиатда учрайдиган хашорат. Бу иккала хашорат "Саранча" ва "Сверчок" ни лотинча номи хам хар хил. Мен нотўғри тушунган бўлсам узр сўрайман. Саволим шуки, Айнан шу "Сверчок" деб номланаётган хашоратни ейиш мумкинми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳадисда қуйидагича келади:عَنِ ابْنِ أَبِي أَوْفَى رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: غَزَوْنَا مَعَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ سَبْعَ غَزَوَاتٍ أَوْ سِتًّا، كُنَّا نَأْكُلُ مَعَهُ الْجَرَادَ.Ибн Абу Авфаа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан еттита ёки олтита ғазотда иштирок этдик. У зот билан чигирткани ер эдик».
Бухорий ривояти.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифдан чигиртка ҳалол экани, уни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам, саҳобаи киромлар ҳам тановул қилганлари келиб чиқади. (Ҳадис ва ҳаёт китобидан). “Иълоус сунан”да қуйидагича айтилган:
“Чигиртка ҳалол эканлигига ижмоъ қилинган. Фақатгина Ибнул Аробий Шарҳут Термизийда ҳижоз ва андалус чигирткаларини фарқлаб, андалус чигирткаси ҳақида: “Ейилмайди, чунки бу айни зарардир”, деган. Ибн Ҳажар: “Агар бошқаларда топилмайдиган ўзига хос заҳарга эга бўлгани учун унинг зарарли экани собит бўлса, уни (ейиш) мустасно эканлиги тайин топади”, деган. Айтаманки: “...У чигиртка шаклидаги мутлақо бошқа жонзот бўлиши ҳам мумкин, бас, бу ҳолда у ҳаромдир.”
Агар сиз сўраётган нарса ҳам аслида “الجراد” (чигиртка) эмас, унга ўхшаш бошқа нарса бўлса, ҳаромдир. Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 19:56 | Савол-жавоблар | 158 | Ҳалол ва ҳаром