Қасамли талоқ хақида
Ассалому алайкум! Дўстимнинг аёли эрига аёллар билан телда гунох ишлар қилиш учун СМС ёзишсангиз талоқсан деб қасам ичтирган. Дўстим ваъдасини 5 ой бузмаган. Байрам куни бир нопок ишлар қилувчи дўстимнинг таниш аёли телеграм орқали янги йил билан дўстимни табриклаган. У аёл билан видео визов орқали гаплашишган. Лекин учрашишмаган зино қилишмаган. Шу холатда дўстимнинг аёли га талоқ тушганми чунки дўстим видео визов орқали гаплашдим СМС ёзмадим деган сўзни айтяпти. Агарда талоқ тушган бўлса дўстимнинг аёли идда ўтириши керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! “гунох ишлар қилиш учун СМС ёзишсангиз” деганда нимани ният қилганлигига қаралади. Агар бу лафздан “умуман қандай усулда бўлса ҳам гаплашсам” деган маънони ният қилиб айтган бўлса, видео қўнғироқ орқали гаплашиши туфайли талоқ тушади. Шунинг учун бирон аҳли илмга учраб маслани тафсилоти билан ўрганиб олишсин. Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 20:04 | Савол-жавоблар | 154 | Оила ва турмуш