Акамнинг феъли
Ассалому алайкум! Илтимос манга маслаҳат берила. Акам дадам билан ойимни жуда кўп хафа қилади. Акамни хатолари, тақдир тақазоси билан дадам ойим 2012-йилдан буён Россияда ишлайди. Акам дадамга жуда кўп ёлғон гапиради, дадамга бақиради. Ҳеч Худодан қўрқадиган одамга ўхшамайди Астағфируллоҳ. Бизга нимани маслаҳат берасизлар, баъзан дадамга бақиришидан акамни ўлдириб қўйгим келади Астағфируллоҳ. Нима қилайлик? Кимлардир қабристонга боғлаб қўйинглар дейди, тўғрими шу?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Аслида акангиздаги бу хулқ атвор ота-онангизнинг тарбиясининг натижасидир. Ота-она қаерлардадир хато қилади, натижаси бир кун шу каби ҳолатларда намоён бўлади. Бунинг энг яхши давоси солиҳ инсонларнинг ёнига олиб бориш. Боғлаб қўйиш деган гап йўқ. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 03:47 | Савол-жавоблар | 144 | Бола тарбияси