Қандай ечими бор

Ассалому алайкум! Мен яқинда Россияга ўқишга келган эдим. Бу ерда ишга ҳам кирдим. Ишхонада биз чебурек тайёрлаймиз мен бош ошпазман. Бир куни қорним очканлиги сабабли "охотничний" таркибида калбаса(чўчқа гўшти) борлигини кейин ўқиб қолдим. Аллоҳимга шукур мен номозимни қолдирмаяпман лекин устозлар илтимос айтинглар чўчқа аралашган калбасани ейишни каффороти қандай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тавба қиласиз. Қайтиб бундай қилманг. Чебурекни ҳалол сўйилган гўштдан тайёрлашингиз керак. Агар ҳалол эмас гўштдан тайёрласангиз, ишлашингиз ҳам жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 20:04 | Савол-жавоблар | 157 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar