Машина олди сотдиси
Ассалому алайкум! Бир ой олдин машина олиб-сотар одамдан Малибу автомашинасини сотиб олгандим. Машинани босиб ўтган километрини (пробег) орқага қайтарилмаганми деб сўраганимда, сотувчи йўқ қайтарилмаган деган эди. Устага фақат краскаси бор-йўқлигини кўрсатдик, пробегни гапларига ишондим ва текширтирмадим (чунки, шубҳаланмадим, ўзи кўп юрганди). 10 кун олдин дўстим машина олди, машинасида пробеги қайтарилган экан. Мен ҳам бир текширтирайчи деб текширтирдим. Меники ҳам 112 минг километр орқага қайтарилган экан. Буни сотувчи билганми ёки йўқми менга қоронғу. Машинани номимга ўтказиб бўлганман. Пулни тўлиқ бериб "барака" қилганмиз. Уларга бирор даъво қилмоқчи эмасман. Кўнглим оғримади. Саволим, мен сиз сотган машинани юргани қайтарилган экан деб айтиб қўйсам бўладими? Мени алдаганини мен билганимни билдириш учун. Ёки индамаганим маъқулми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу айбни исботлашга етарлича далилингиз бўлса, бошқаларга билдирмасдан, фақат ўзига бориб айтганингиз яхши. Кейинчалик ўзи ҳам ҳушёр бўлади. Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 20:14 | Савол-жавоблар | 181 | Молия ва тижорат