Диний канал юргазадиган админларнинг баъзиларнинг аҳволи
Ассалому алайкум! Менинг қариндош акам телеграмда бир диний канал юрғазадилар. Улар ўз каналларидаги ахборотлар (Қуръон оятлари, ҳадислар, Қироатлар, ибратли қиссалар ва бошқалар) ни бошқа каналлардан ўғиринча (Канал админи рухсатисиз ) олиб гўёки ўзлари ёзгандек жойлаштирадилар. Акамнинг диний-дунёвий илмлари, маъданиятлари чиройлироқ қилиб айтганда қолоқ. Мен уларга кўп маротаба айтдим ахборотингизни тагига манба қаердан олинганлигини (линкни) ёзинг деб. Улар қулоқ солмаяптилар, ҳаттоки ўша ахборотнинг ҳақиқий эгалари ҳам акамга кўп маротаба шундай дейишипти. Натижа йўқ. Ҳозирда каналнинг обуначилар сони 38мингдан зиёд. Мени ларзага солаётган нарса ўша обуначилар акамга “домла, қори ака” деб мурожаат қилиб, ўзларини қийнаётган масалаларни ечимини сўрашади. Акам эса жавобини интернетдан қидириб ёки ўзлари билганларича жавоб берадилар. Диний илмга эга эмаслар. На намозда қоим ва на тўғри сўз инсон. Уларнинг Аллоҳ таолога бўлган ихлосларини сўндириб қўйишдан қўрқиб қаттиқ гапирмаяпман. Бундай канални юрғизиш учун динни чуқур ўрганинг десам хоп дейдилар-у қилмайдилар. Энг ачинарли ҳолатлардан бири эса, улар каналларига ҳар-хил каналларнинг рекламаларини жойлаштириб пул оладилар. Қандай йўл тутай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Агар гапларингиз ҳақиқат бўлса бундан қаттиқ сақланиш керак. Нафақат қариндош акангиз, балки шу ҳолатда фаолият юргизаётганлар Аллоҳдан қўрқишсин. عَنْ عُبَيْدِ الله بْنِ أَبِي جَعْفَرَ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: أَجْرَؤُكُمْ عَلَى الْفُتْيَا أَجْرؤُكُمْ عَلىَ النَّارِ. رَوَاهُ الدَّارِمِيُّ Убайдуллоҳ ибн Абу Жаъфардан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фатвога журъатли бўлганингиз дўзахга журъатли бўлганингиздир», дедилар».
Доримий ривоят қилган.
Ким дўзахга тушишдан қўрқмаса, парво қилмасдан тўғри келган фатвони айтаверади.
Ушбу таълимотлар мусулмонларнинг аввалги авлодлари томонидан яхши ўрганиб чиқилган, уларга амал қилинган ва улар асосида махсус қоидалар ишлаб чиқилган эди.
Абдурроҳман ибн Абу Лайло бир масалани сўраб билиб олиш учун бир юз йигирмата саҳобийга мурожат қилганини, уларнинг ҳаммаси ўзидан бошқадан сўрашни тавсия қилганларини ривоят қилган.
Ўзидан илмлироқ кишининг борлигини билган олим ҳам ўзи фатво бермай мазкур билмлироқ кишидан сўрашни маслаҳат бериши қоидага киритилган.
Мусулмонлар ушбу қоидага қарши чиққанларга нисбатан муросасиз кураш олиб борганлар ва шунинг учун ҳам, турли ихтилофлар ҳамда бало офатлардан сақланганлар.(“Дин насиҳатдир” китобидан). Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 22:14 | Савол-жавоблар | 141 | Медия