Муробаха савдо

Ассалому алайкум! Мен янги автомобиллар насия савдоси билан шуғулланаман. Хозир хаммага маълум салондан янги машина олиш учун 3-6 ой кутиляпти. Бозорда эса нархлар салондан қимматроқ. Мижозларим мендан салондан машина олиб беришимни, улар бошланғич ва ойлик тўловларини машина чиқмаган бўлса хам тўлайверишини, қанча керак бўлса кутишини айтишяпти. Мен бу ишда, хали тўлиқ менинг мулким бўлмасдан туриб (яъни қўлга тегмасидан) савдо қилиш хукмига тушиб қолмасмикин деб иккиланаяпман. Шу тарзда савдо қилишим жоизми? Албатта мени шартномаларимда пеня деган нарса йўқ.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 21:08 | Савол-жавоблар | 172 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar