Ҳазратнинг номидан иш қилиш
Ассалому алайкум!!! Аллоҳга беадад ҳамдлар бўлсин, сўнгги вақтларда Шайх ҳазратларининг илмий мерослари тўхтовсиз қайтадан нашр қилинмоқда. Бу эса биз - китобхонларни беҳад хурсанд қилмоқда. Биз ҳеч қандай шак-шубҳасиз Ҳазратнинг китобларидаги илмий мулоҳаза ва ўгитларга (ишонч билан) амал қилишга ҳаракат қиламиз. Шу сабаб менда бир савол туғилди, ҳозирги теҳника даврида ҳар қандай қабиҳ ишни осонлик билан қилиш мумкин. Масалан, Ҳазратнинг бирорта китобини олиб, ичидаги маълумотларни ўзгартириб яъни ақидавий ва фиқҳий масалаларни бузган ҳолатда чоп этиб тарқатиш мумкин-ку!!! Ёки ҳазратнинг овоз тонларида ҳар қандай аудио маъруза яратиш мумкин, уни тарқатиш эса ундан ҳам осон. Ҳазратга ихлос қўйган (кучли илмга эга бўлмаган) ёшлар бу тузоққа осонгина илиниши мумкин. Шу ва шунга ўхшаш қабиҳ ниятли кишиларнинг йўлини тўсиш учун қандай тадбирлар кўрилган? Чунки, сўнгги вақтларда аҳли илмларга «тош отувчи»лар кўпайиб қолди!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Шунинг учун китоб ва дискларни фақат ишончли дўконлардан, мисол учун Ҳилол нашрнинг расмий филиалларидан харид қилиш керак. Қўшимча маълумотлар учун hilolnashr.uz саҳифасига мурожаат қилиш керак. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 09:33 | Савол-жавоблар | 171 | Турли саволлар