Ҳаж учун пора

Ассалому алайкум! Биз Андижон шахрининг Булоқбоши туманиданмиз. Бувам хаж қилмоқчи эди, аммо бунга масъул шахслар хажга бориш ниятида бўлганлардан хожатхона қуриб бериш, пул талаб қилишаяпти. Бувам бу пора бўлиб қолади, бўлмайди деяпти. Порахўрлик бу сохада бўлиши инсонни махзунлантиради. Қандай йўл тутайлик?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Порасиз жўнатинглар. Пора бериш жоиз эмасعَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه ، قَالَ: لَعَنَ رَسُولُ اللهِ صلي الله عليه وسلم الرَّاشِيَ وَالْمُرْتَشِيَ فِي الْحُكْمِ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَحْمَدُАбу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳукмда пора берувчини ва пора олувчини лаънатладилар».
Термизий ва Аҳмад ривоят қилишган. Валлоҳу аълам!

23 Май 2022, 17:00 | Савол-жавоблар | 140 | Ҳаж ва умра
|
Boshqa savol-javoblar