Гунохкор бўлмайманми?

Ассалому алайкум! Мен хар куни кочада кетаётганимда к,у́шниларим танишларим сигарет чекиб иш килиб туришади шу пайт мен хол ахвол сораб яхшимисз хорманг яхши юрипсизми дейман иш килмаётган пайт яхшимисз чарчамаяпсизми деб хол ахвол сораб кетаман улар чекиб турган холатда хол ахвол сорасам гунохкор болмаяманми
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Салом беришингиз жоиз. Аммо уларга қўлингиздан келганча  насиҳат қилишингиз лозим.
Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сиздан ким бир мункар ишни кўрса, қўли билан қайтарсин, агар қодир бўлмаса, тили билан қайтарсин, агар қодир бўлмаса, дили билан қайтарсин, ана ўша энг заиф иймондир», дедилар».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 21:30 | Савол-жавоблар | 140 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar