Қабрга 1001та майда тош

Ассалому алайкум! Мен жиззахданман биз тамонларда мархумнинг азасидан сўнг ис қирқ олти, йили каби эхсонлар қилинади бир нарсага тушунмадим саволим сал антиқароқ қирқда яъни эхсон куни эшонлар, хожилар ва намозхон кишилар йиғилиб дарёдан 1001та майда тошларни териб унинг хар бирига етти марта такбир айтиб ағдарар экан. Дадамдан нега ундай қилади десам ўликка савоби улуғ дейди мен эса у хақида хеч хадис ўқимаганман. Шуни менга айтинг динда шу хақида бирор хадис борми? Кейин у тошни мархумнинг қабрига олиб бориб бошининг устига кўмади.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бундай иш оятда ҳам суннатда ҳам келмаган. Ундай дарёдан тош олиб келиб унга маҳсус нарсаларни ўқиб, қабрга олиб бориб кўмиб динни қийинлаштирмаслик керак. Уни ўрнига динимиз кўрсатмасини қилиб савоб амалларни бажариб, савобини бағишласа бўлади. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 21:30 | Савол-жавоблар | 142 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar