Махси ичига нам ўтса

Ассалому алайкум! 1. Тахорат олгач (бу сафар махсига масх тортгандим) пайпоғим нам бўлгандек туюлди, махси бутун, фақат бироз шилинган ери борлиги учун иккиланиб ечиб текширсам нам йўқ. Кейин нариги пойини хам ечиб фақат иккала оёғимни ювдим ва намоз ўқидим? Мен тўғри қилдимми? 2. Энди яна шу каби хол бўлса, лекин сув кирмаган гумони ғолиб бўлса, хотиржам намоз ўқийверайми? Тахорат хақидаги фиқх дарсларни эшитиб, шайтон васваса бўлишини билдим. Энди махси билан хам шундай бўлмасин дейман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Махсига масх тортгандан сўнг уни ечса, оёқни ювиш лозим. 2). Сув ўтказмаслигдан мақсад, тезда ичига сув кириб кетмаслиги. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 21:53 | Савол-жавоблар | 153 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar