Рўза ва соғлик

Ассалому алайкум! Мен қолдирмай рўза тутиб келаётган эдим лекин бугун оғиз ёпиш пайтида 15 дақиқача кеч қолиб ёпдим, кўнглим жуда ғаш бўлиб юрдим ва куннинг яримида соғлигим чидамай рўзамни очдим. Энди шу учун рўзамнинг каффоратини тутаманми ёки қазосиними, лекин буни қасддан қилмадим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Савол: Билмаган ҳолда субҳи содиқдан кейин таомланса рўзаси дуруст бўлаверадими?
Жавоб: Йўқ, рўзаси рўза бўлмайди.فَهُوَ عِبَارَةٌ عَنْ تَرْكِ الْأَكْلِ وَالشُّرْبِ وَالْجِمَاعِ مِنْ الصُّبْحِ إلَى غُرُوبِ الشَّمْسِ بِنِيَّةِ التَّقَرُّبِ إلَى اللَّهِУ (рўза) субҳи содиқдан то қуёш ботгунгача Аллоҳ таолога қурбат яқинлик ҳосил қилиш ниятида еб-ичиш, жимоъ қилишни тарк қилишдир. Фатавои Ҳиндия.وَلَوْ تَسَحَّرَ عَلَى ظَنِّ أَنَّ الْفَجْرَ لَمْ يَطْلُعْ فَإِذَا هُوَ طَالِعٌ أَوْ أَفْطَرَ عَلَى ظَنِّ أَنَّ الشَّمْسَ قَدْ غَرَبَتْ فَإِذَا هِيَ لَمْ تَغْرُبْ فَعَلَيْهِ الْقَضَاءُ وَلَا كَفَّارَةَ Ҳали субҳи содиқ кирмади, деган ўйда саҳарлик қилсаю, субҳи содиқ кириб бўлган бўлса ёки қуёш ботиб бўлди, деган ҳаёлда ифторлик қилиб юборсаю, қуёш ҳали ботмаган бўлса, у инсон зиммасига ўша кун рўзасининг қазоси лозим бўлади. Каффорот эмас. (Бадойиъ). Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 22:36 | Савол-жавоблар | 144 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar