Кафтга ўхшаш тумор
Ассалому алайкум! Оллох килаетган ишларингизга барака ва ажрини купайтириб берсин. Мен бир холатни куриб уйланиб колдим, 3 ёки 4 кишини мошинасида осилган кафтга ухшаган тумор (амулет) ни куриб бу ширк нарса эканлигига гумонга бордим. интернетдан кидирган эдим, википедия деган сайтда бу нарса хамма дин вакиллари, хатто биз мусилмонлар хам ишонади деган гаплар ёзилган экан. Охирги пайтларда бу нарса калитга осиладиган брилок еки эсталик учун сувенир куринишларида куп учрайдиган булиб колди. шу нарсани билиб билмей осиб олган одамларга уз жавобингизни берсангиз илтимос. Иложи булса шу жавобингизни ва туморни расми билан телеграмм каналигиз оркали хам жунатсангиз. Саволимда хатолар булса еки одобсизлик килган булсам узуримни кабул килинглар. Раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! - Имом Аҳмад Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким тумор тақса, батаҳқиқ ширк келтирибди, деганлар. عَنْ عِيسَى عَبْدِ الرَّحْمَنِ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: دَخَلْتُ عَلَى أَبِي مِعْبَدٍ الْجُهَنِيِّ أَعُودُهُ وَبِهِ حُمْرَةٌ فَقُلْنَا: أَلَا تُعَلِّقُ شَيْئًا؟ قَالَ: الْمَوْتُ أَقْرَبُ مِنْ ذَلِكَ، قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَنْ تَعَلَّقَ شَيْئًا وُكِلَ إِلَيْهِ. رَوَاهُمَا التِّرْمِذِيُّ. وَاللهُ أَعْلَى وَأَعْلَمُ Ийсо ибн Абдурроҳман розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Абу Меъбад ал-Жуҳанийни кўргани олдига кирдим. Унга қизил нарса тошган экан. «Бирор нарса осиб олмайсанми?» дедим. «Ундан кўра ўлган яхшироқ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ким бир нарса осиб олса, ўшанга суянтирилур», деганлар», деди у». Иккисини Термизий ривоят қилган. Аллоҳ олий ва билгувчироқдир. Шарҳ: Яъни тумор осган одам «Мана шу осган туморим менга шифо беради ёки бало-офатлардан сақлайди», деган эътиқодга бориб қолади. Шунинг учун шариат рухсат берган чегарадан чиқмаслик лозим. Аллоҳ таолога таваккул қилиб, шариатимиз амр қилган тиб ва дам солишни қўллаш керак. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан).Валлоҳу аълам!
1 Май 2022, 05:03 | Савол-жавоблар | 165 | Ақийда