Таҳажжуд бўладими?

Ассалому алайкум! Корея давлатида магистрда ўқийман ва бўш вақтимда абеддан кейин соат 3:30 дан 12:30 гача заводда ишлайман. Алҳамдулиллаҳ Аллоҳим 5 вақт намозимни ўқишимга шароит насиб қилган. Мен ҳуфтон намозини ва витр вожиб намозини заводда ўқийман аксарият ҳолларда, уйга борганимда соат деярли тунги бир бўлади. Агар мен ҳуфтон намозини заводда ўқиб витр вожиб намозини уйда ўқишни ният қилсам ҳамда уйга соат тахминан тунги 1 ларда бориб аввал 2 ракат таҳажжуд намозни ўқиб кейин витр ўқиб ётсам тўғри бўладими? Ёки таҳажжудга албатта бир ухлаб туриб ўқиш шартми? Иккинчи саволим, бомдод вақти киришига 30 минутлар бор бўлса ва туриб таҳажжуд ўқисам бўладими ва ҳар доим шундай қилишим тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Таҳажжудга ўтади. Агар уйғона олишингизга ишонсангиз, витрни туннинг охирида, бомдод вақти кирмасидан аввал ўқиш жоиз. Таҳажжудни эса уйқудан сўнг ўқиган афзал.2). Жоиз. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 22:47 | Савол-жавоблар | 229 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar