Гувохсиз ва махрсиз никох
Ассалому алайкум! Мени бир савол қийнаябди эрим билан ажрашган эдик орадан 1йил ўтиб ярашдик ва қайта никох ўқитгани мани масжидга олиб бордилар. у ерда имом хеч қандай гувохларсиз никох ўқидила. Ёнимизда каттароқ қўшинимиз бор эдилар, аммо улар кирмадилар хонага, гувохсиз никохландик ва никохдан сўнг менга махр хам айтмадилар. Яъни домла ўзингизни хотинингиз экан махр шарт эмас бу қайта никохку дедилар. Энди саволим шундаки бу гувохларсиз никох ўтмайди деб ўқиб қолдим. Мени холатимда хам никох ўтмаганми эримга мен номахрам хисобланаманми.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Эрингиз сизга боин талоқ қўйган бўлса, ёки ражъий талоқ қўйиб иддангиз чиққан бўлса ўртадаги никоҳ узулган бўлади. Бундай ҳолатда яна бирга эр-хотин бўлиш учун никоҳланиш шарт. Никоҳ дуруст бўлиши учун икки эркак ёки бир эркак ва икки аёл гувоҳ бўлишлари лозим. Никоҳ ўқиётган домла ҳам гувоҳлар ҳисобидадир. Никоҳ узилганидан сўнг қайта ўқилган никоҳда маҳр тайинланиши шарт. Агар маҳр тайинланмаса маҳри мисл (шундай аёлга бериладиган ўртача миқдордаги мол) вожиб бўлади. Сиз аввало ўртангиздаги никоҳ ҳақиқатдан бузилганмиди ёки йўқми шуни аниқланг. Агар бузилмаган бўлса, яъни шунчаки эҳтиёт учун қайта никоҳ ўқилган бўлса гувоҳлар керак эмас, маҳр ҳам тайинланмайди. Агар никоҳ узилган бўлса талоқ илмини пухта биладиган бирор аҳли илмнинг ҳузурида гувоҳлар ва маҳр масаласини аниқлаштириб олинг. Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 23:20 | Савол-жавоблар | 171 | Оила ва турмуш