Насияга тилло сотиш

Ассалому алайкум! Азиз устозлар ман тилло савдоси билан шуғулланаман бази мижозларга насиягаям бераман масалан 1грни 42-43$ дан 10-15кунга бераман Бугун насия савдо ҳақида маруза ешитиб қолдим тиллани насия савдоси жоиз мас деган демак мани шу холатда ишлашим шарияга хилоф бўлса насияга оладиган мижозларимни вакил сифатида сотувчи қилиб манга 10-15кунда сотиб пулини бўшатиб берин деб беришим жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тилла ва кумушни насияга сотиш мумкин эмас. Бунга йўл йўқ. Сиз тилла ва кумуш буюмларингизни сотиб бериш учун бошқа бир шахсни (масалан дўкончи ёки заргарни) вакил қилишингиз мумкин. Аммо бу вакил ҳам тилла ва кумушни фақат нақдга сотиб беради. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 23:20 | Савол-жавоблар | 191 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar