Улгуржи ароқ сотадигон дўконга мол бериш

Ассалому алайкум! Мен "коса кола" ичимлигини сотиш билан шуғулланаман. Спиртли ичимликлар сотмайман, лекин мен "Коса кола"ни улгуржи сотиб оладиган одам спиртли ичимликлар сотади. Бунда мен топаётган пулда шубҳа (ҳаромлик) борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳалол нарсалар ҳам сотадиган бўлса, сотишингиз жоиз. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 23:42 | Савол-жавоблар | 137 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar