Рўзадор дори ичиши

Ассалому алайкум! Рамазон Рўзаси пайти тишим қаттиқ оғриган эди, шу оғриқдан рўзамни очишга мажбур бўлган эдим яъни оғриқ қолдирадиган дори ичган эдим. Энди бунинг учун каффорат вожибми ёки фақат қазосини тутсам кифоями?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қазосини тутиб берасиз. Fизо (озуқа) ва дори-дармонни беморлик, сафар, мажбурлаш, хато, бепарволик ёки шубҳа каби шаръий узрлар ила тановул қилса, қазосини тутиб беради.
Бундай ҳолатда тери остига укол олинса рўза бузилмас эди. Яна шундай ҳолат бўлса аҳли илм одамдан сўраб кейин иш тутинг акс ҳолда 60 кун каффорот вожиб бўлиши мумкин. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 15:36 | Савол-жавоблар | 177 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar