Намозни ўқиб бўлиб имом бўлиш

Ассалому алайкум! Бизнинг махалламизда кичик бир масжид бор масжидга бориб азон айтдим бирорта хам жамоат келмагач намозни ўзим ўқиб олдим сўнгра ўкиб бўлай деганимда 10 тага яқин жамоат келиб қолди ва имомликка ўтиб беришимни илтимос килишти. Қироат ва тажвитдан бироз илмим бўлганлиги учун имом бўлиб намоз ўқиб бердим. Саволим шуки намознинг устига ўқиган намозим тўғри бўладими? Жамоатникичи?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўша жамоатдагиларни намози намоз бўлмаган. Улар ўша намозларининг қазосини қайта ўқиб олишлари шарт. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 23:42 | Савол-жавоблар | 161 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar