Бу ширк келтиришми

Ассалому алайкум! Мен анча йиллар аввал болалигимда билмасдан акамга чет элликларни назарда тутиб уларнинг худоси бошқами яъни аллоҳ битта боладими деб савол берганман акам бошимга бир уриб бундай савол берма деганлар. 2 Анча йиллар аввал дадамнинг дадалари яъни отам оламдан ҳаста эдилар мен ҳар куни яхши бўлиб кетсин деб илтижо қилардим анча кун ўтиб вафот этдилар ва мен аччиқ устида худо йўқ экан деб юборганман илимсизлигим туфайли бу сўзимдан афсусдаман нима қилсам бўлади? Бу сўзларни билмасдан айтиб юборганман ва ширк келтирдимми бу сўзлар билан? Айбимни ювиш учун нима қилай бу сўзларим билан дўзаҳга равона бўламан ми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шу саволни ёзишингизнинг ўзи сизнинг иймонингиз бутун эканига далолат қилиб турибди. Тавба ва истиғфорни кўпайтиринг. Аллоҳ таолодан ҳидоятда собитқадам қилишини дуо қилиб сўранг. У зот тавба қилган бандасини гуноҳ туфайли ҳаргиз азобламайди. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 23:52 | Савол-жавоблар | 150 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar