Фолбинлар

Ассалому алайкум! Фолбинлик қилиш, кимнидир келажагини башорат қилиш, йўқолган нарсаларни жинлар ёрдамида топиш, умуман фол очиш катта гуноҳ. Лекин катталардан эшитишимча бахшилар одам кўриб фол очмаса жинлари уни бўғиб, уриб қийнашар экан. Бир ҳафтача олдин узоқ бир қариндошимиз, 1998-йилда туғилган қиз ёқолиб қолди. У қиз ёшлигидан ҳоли жойларга беркиниб оларди. Жинлари кучли эмиш. Устози қартада фол кўришни ўргатаётганди. Йўқолишидан 1 ойча олдин бир бахшигами ёки домлагами кўрсатишганда “агар ўқитиб жинларини ҳайдамаселар, 10 кун ичида уйдан чиқиб кетади. Йўқолгандан кейин борса топилади, лекин ўлади” деган экан. Саволим инсон хоҳламасдан, жинларнинг қистови билан, мажбурликдан бундай ишлар қилса ҳам гуноҳми? Ҳаммаси ҳам эмас айримлар жинларини босиб туриш учун одам кўришармиш. Саволимни тўғри тушунтиролмаган бўлсам ва нотўғри фикрларим учун узр. Жавоб учун олдиндан раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Устозимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Ҳазратларининг “«Фолбинлик, сеҳиргарлик, жин чиқариш ва ноанъанавий даволаш каби ишларнинг ҳақиқати»” китобларини олиб ўқинг. Валлоҳу аълам.

2 Май 2022, 02:28 | Савол-жавоблар | 180 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar