Мошина закоти
Ассалому алайкум! 1. Арендага бериш учун мошина олдим 2.500$ қарз ойига 200 доллордан тўлайман. Режаларим ўзгариб сотиб юборишим хам мумкин, шу мошинадан закот хисобланадими ёки 1 йил турса кейин хисобланадими? Агар хисобланса 2.500$ ажратиб хамма пулимдан кейин бераманми? 2. Европага ишлагани кетмоқчи бўлиб юрибман фура хайдагани, лекин намозлар ибодатларим қолиб кетиши ёки жума номозига чиқолмасликни ўйласам оёқ тортмайди, лекин ишлаб болларга шароит яратмоқчиман. Нима маслахат берасизлар?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Агар машинани сотиш мақсадида олган бўлсангиз унинг қийматидан қарз миқдорини айириб, закот нисобига қўшасиз. Агар сотиш ниятида олмаган бўлсангиз, ёки яхшироқ нархда оладиган харидор чиқсагина сотаман, акс ҳолда сотмайман, деб олган бўлсангиз, ундан закот бермайсиз.2). Намозларни қазо қилишга ҳеч нарса узр бўла олмайди. Ҳар қандай иш вақтида намозларни адо қилиб олишга имкон топса бўлади. Валлоҳу аълам!
14 Май 2022, 00:03 | Савол-жавоблар | 144 | Закот