Оллоҳ Абу Бакр Сиддиқнинг розилигини сўраганми

Ассалому алайкум! Мавлави Аҳмад Фируз домланинг маърўзаларида эшитдим; Умар р.а уйидаги нарсаларининг ярмини ва Абу Бакр Сиддиқ (р.а) уйидаги ҳамма нарсаларини Ислом учун Пайғамбаримиз (с.а.в.)га олиб келдилар. Абу Бакр (р.а.) кийимларини тугуни йўқ эди, тикон билан тикиб қўйдилар. Шунда Жаброил (а.с) келиб сўрадилар. Пайғамбаримиз (с.а.в.) бўлган воқеани айтдилар. Жаброил (а.с) Оллоҳ Абу Бакрнинг розилигини сўраяпти деб хабар берадилар. Абу Бакр (р.а.) йиғлаб мен Сендан розиман ё Парвардигор деб айтдилар. Шу маънодаги ҳадис саҳиҳми, барчамиз Оллоҳнинг розилиги учун ҳаракат қилар эканмиз, Оллоҳ Абу Бакр (р.а.)нинг розилигини сўраганми?. 2. Хорижда, Венгрия давлатида ўқийман. Дарсдан кейин Макдоналдс ресторанида ишлайман, асосий вазифам бургер булочкаларини, яъни нонини печда қиздириб бераман. Баъзида топшириқ бўлади - мол гўштидан қилинган котлетларни махсус токли печда пишириб бераман. Яна баъзи ҳолатларда чўчқа гўшти котлетини пиширишни сўрашади, кўп ҳолатларда бошқаларга айтаман, чунки чўчқа гўшти мумкин эмас, лекин барибир, масалан бир кунда 6 соат ишласам шундан тахминан 5-10 минут вақтим шунга кетади, бу ҳар доим бўлмайди лекин, иложи борича узоқ тураман. Шу ерда оладиган ойлигимга кўп ҳолда шубҳага бораман, ойлигимнинг барчаси номақбулми ёки фақат ўша чўчқа гўштига сарфлаган вақтим учун оладиган ойлигимми. Нима қилай, илтимос маслаҳат берсангиз.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Имом Бағовий Тафсирида ривоят қилган, у кишидан Ибн Касир нақл қилиб, “бу хадиснинг санади заиф” деб айтган. Имом Қуртубий ҳам тафсирларида келтирган. Бу одамлар орасида тарқалган заиф хадислардан бири бўлиб, бирор бир хадис китобларида келтирилмаган. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 00:24 | Савол-жавоблар | 170 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar