Ғазабда билмай оқ қилиш
Ассалому алайкум! Укам тўсатдан рухий хаста бўлиб қолди. Ўзи Институтни грант асосида ўқишни якунлаганб спорт соҳасида ҳам яхши натижаларга эришган. Ота онамизни ҳурмат қилар эди. иймонли йигит эди. Касал булдию, ёмон тарафга ўзгариб кетди. Уйдан отамни йиғиб қўйган ойлигини ўғирлаб кетиб шахар айланиб йўқотиб кеоди. Шу орада дадам ғазабланиб шу ўғлимни оқ қилдим дедилар. Ҳозирда кечирганлар. Энди нима қилиш керак. Укам ҳозир аввагидек эмас лекин ичимда шайтонни уйи бор дейди. 15-20 та шайтон бор дейди. Ўзингни ос дер экан. Шайтон Пайғамбаримиз (с.а.в)ни, Отамни, онамни бизларни ҳақорат қилар экан. Даво топмаяпмиз. Диний ва илмий тарафдан хам фойда булмаяпти. Илтимос шу масалалрда маслахат беринг.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ота-онага оқ бўлиш кабира гуноҳлардан. Фарзанд шундай ҳолга тушиб қолган бўлса, барча гуноҳлариги тавба қилиши, истиғфор айтиб, ота-онасининг розилигини олишга ҳаракат қилиши керак. Кейинчалик ота-она ундан рози бўлишса, фарзанд бундай тамғадан халос бўлган бўлади. Укангизнинг руҳий ҳолати ва соғлиғи юзасидан бирор аҳли илмга учраб маслаҳат олинг. Валлоҳу аълам!
14 Май 2022, 00:24 | Савол-жавоблар | 200 | Оила ва турмуш