Оёқдаги яра

Ассалому алайкум! Бугун оёғим остида кичкина бир жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Сўнгра бинт билан боғлаб қўйишди ва албатта оёғимни яхши бўлиши учун шифокорлар бинтни йечишга рухсат бермай туришди, бинт остидан яралардан озгина қон келиб туришини айтишди. Таҳорат олаётганимда бинт оқ эди(яъни қон тегмаган еди), бинтга масх суртиб, намозимни ўқидим. Намозни тугатгандан кейин бинтни бир қисми қонга булғанибди. Бу бинтни токи шифокорга бормагунимча ўзим алмаштиролмайман (мумкин эмас). Шу бинт остидан чиққан қон таҳоратни бузадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бинтдан ташқарига чиққан бўлса таҳорат кетади. Янги таҳорат олиб бинт устига масҳ тортасиз. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 00:36 | Савол-жавоблар | 156 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar