Васатия-ҳаёт йўли китобидан савол

Ассалому алайкум! Баъзи файласуфларнинг Аллоҳга бўлган иймонлари қуйидагича: Аллоҳ мавжуд, аммо Унинг моҳияти ҳам, ҳақиқати ҳам йўқ. У жузъий нарсаларни муайян ҳолда билмайди. У ўз қудрати ила амал қилмайди. Унинг хоҳиши ўзининг ихтиёрисиз содир бўлади, каби хурофотлар. (Васатия-ҳаёт йўли,60-бет) Юқоридаги зикр қилинган масалалар бўйича файласуфларни қайси ақидалари бизнинг мотуридийлик ақидасига зид? Юқоридаги масалалар бўйича биз мотуридийлар қандай эътиқодда бўлишимиз керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўша бетнинг давомида бизнинг ақийдамиз баён қилинган. Аллоҳ таолога нуқсон сифати берилмайди. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 01:08 | Савол-жавоблар | 194 | Ақийда
|
Boshqa savol-javoblar