Бидъатлар
Ассалому алайкум! Устозлар, яхши биламиз юртимизда бидъат маросимлар талайгина. Уларга карши курашилаяпти, фатволар бор, лекин шунга карамасдан давом этаяпти. Масалан уч, етти, йигирма, қирқ ва йил каби маракалар. Энди оми халқ тушунарлику, лекин уларнинг ичида тақводор кўринган, соқоли узун улар асосан Тожикистонга бориб пирга қўл берганлар хам қатнашишади. Улардан сўралса баъзи бирлари домла Ҳиндистонийни фатволар бор бунга дейишади. Бу қанчалик тўғри? Домла Ҳиндистоний шу маракалар рухсат берганларми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Ҳожи Ҳиндистоний домла раҳматуллоҳи алайҳ коммунистлар тазъйиқи жуда кучли бўлган даврларда ҳаёт кечирганлар. Бир неча бор қамалганлар, умр бўйи кўчиб ҳаёт кечирганлар. У киши асосий эътиборларини ихтилоф чиқмайдиган иймон ва фарз ибодатларига қаратганлар. Халқ тарк қилиши узоқ тушинтирув ва маълум муддат керак бўладиган урф-одатларга кўз юмишга мажбур бўлганлар. Ўзбекистон янги мустақил бўлган вақтларда бидъатга қарши чиқилганда келиб чиққан низо, бир-бирини куфр ва фосиққа чиқариш зараридан кўра уни бироз кечиктиришни маъқул кўрганлар. Чунки устозимиз ёш бола сутдан ажраганда бир неча кун сутнинг ишқида бақириб чақириб йиғлаганидек халқ ўзи ўрганган нарсадан ажралиши қийин бўлишини, бундан манфаат кўрганларни ҳам воз кечиши қийин бўлишини билганлар. Ҳозирги кунга келиб илм кенг тарқалди, тафсирлар ёзилди, халқ Қуръон нима ва у нима учун Аллоҳ таоло тарафидан юборилганини тушуниб ета бошлади. Ватанимиз фарзандларидан ақийда, тафсир, ҳадис, фиқҳ ва қироат соҳасида мутахассис бўлган кишилар етишиб чиқишди. Халқ ҳам бидъатни нима эканлигини тушуна бошлади. Натижада шариатда йўқ бидъатлар халқнинг бошига бало эканлиги, савоб ўрнига гуноҳ эканлиги, раҳмат ўрнига Аллоҳ таолонинг ғазаби ёғилишига сабабчи эканлиги тушунчаси пайдо бўлди. Ўлганлар ичида етим меросхўрлар қолса уларни молини ейиш дўзахнинг ўтини қоринларига ейиш эканлигини тушиндилар. Марҳумлар учун энг улкан савоб биринчи ўринда уларни қарзларини тўлаш, намоз рўзадан фидяларини адо қилиш, имкони борича, махсус кунларгагина чегаралаб қўймай, ҳар доим, бериё, ҳолис Аллоҳнинг розилигини талаб қилиб, қодир бўлганича эҳсонларни қилиш эканлигини тушундилар. Шу ўринда бидъат нима эканлиги ҳақида қисқача тўхталиб ўтсак. Бидъат сўзи араб тилида луғавий жиҳатдан янгилик маъносини билдиради. Дин истилоҳида эса дин ичида бўлмаган ва кейин пайдо бўлиб халқ “уни савобли” иш деб олган янгиликка айтилади. Бидъат борасида сўз юритувчилар кўп ўринларда луғавий бидъат билан истилоҳий бадъатни чалкаштириб қўядилар. Луғавий бидъат деб ҳар бир янгиликка айтилаверади. Масалан кийинишдаги, еб ичишдаги, электр жиҳозлардаги олдин бўлмаган янгиликлар кабилар. Буларнинг ҳаммаси араб тилида луғавий жиҳатдан бидъат дейилади. Буни динга ҳеч қандай алоқаси йўқ. иккинчи бидъат истилоҳий бўлиб, у икки қисмга бўлинади. Биринчиси “Ал бидъату лиддиин” яъни динни қўллаб қувватлаш ва тараққиёти учун пайдо қилинган бидъатлар. Масалан дин илмларини олиш учун мадрасалар қурилиши, илмларни турли йўналишларга бўлиб чиқилиниши, азон айтишда овоз кучайтиргичлардан фойдаланиш, илмни тарғиб қилиш учун турли мусобақалар уюштириш кабилар. Баъзилар буни “Бидъати ҳасана” ҳам дейишади. Муҳаққиқ уламолар “Ал бидъату лиддиин”ни бидъати ҳасана деб номлашнинг ўрнига “Маа юнаалу биҳии илалваажиби фа ҳува ваажибун” яъни қайси бир иш билан вожибни адо қилишга етиладиган бўлса ўша ишни қилиш вожибдир деган қоида остига киритадилар.
Иккинчиси “Ал бидъату фиддиин” яъни динда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, саҳобалар, тобеъин ва табаъ тобеъинлар замонасида савоб бериладиган ибодат деб билинмаган ишларни савоб бериладиган иш деб динга киритиш. Бунга сиз айтган 3-7-20-40 ва йил, ҳайт кунлари савоб бўлади деб мусибатхоналарга эшикма-эшик кириб чиқиши, шариат мутлоқ суннат деб белгилаган амалларни ўзлари тарафидан қайсидир кунларга, қайсидир амалларга қайдлаб олиши. Масалан зиёрат қилиш мутлоқ суннат амал, халқ эса “чоршанба ва шанба куни касал зиёрат қилиш макруҳ” дейди. Ҳатто мубоҳ ишларга ҳам чегара қўйиб олишган. Яъни кечқурунда кир ювиб бўлмайди, оз-моз пули борлар кечқурунда қарз бериб бўлмайди, ёки сут сотиб бўлмайди ва ҳоказо. Буларни санаб адоғига етиб бўлмайди. Буларнинг барчаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қайтарган бидъатлар остига киради. Энди тафсирлар ўқийлик, ҳадислар ўқийлик ва фуқаҳоларимиз улардан ижтиҳод қилган масалаларини ўқийлик ва уларга амал қилайлик. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 05:00 | Савол-жавоблар | 151 | Долзарб саволлар