Зиённи тўлатиш

Ассалому алайкум! Бир киши бошқа кишининг мулкини масалан идиш ёки буюмини синдириб қўйса синдирган инсон синдирган нарсасини ўз эгасига тўлаб бериши керакми ёки ундай эмасми? Мени эшитишимча бунақа ҳолатта зиён кўрувчи кечиб юбориши керак экан зиённи ундирса гуноҳ бўлар экан.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Агар эгасининг рухсати билан олган бўлса, қўлидаги буюм омонатдир. Унинг эҳтиётсизлиги ёки тажовузи туфайли ўша буюмга талофат етса, тўлаб беради. Агар бундай бўлмаса тўлаб бермайди.
 Агар эгасининг рухсатисиз олган бўлса ҳар қандай ҳолда ҳам тўлаб беради.  Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 11:06 | Савол-жавоблар | 148 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar