Насияга олинган машина

Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим арендага яни насияга машина олганлар келишув вақтида 2 йил давомида ҳар ойда 250 доллардан тўлаб боришга келишилган. Доллар курси ҳар ойда ўзгариб туради. Энди эса банкдан қарзга пул оламан ва арендага олинган машина пулини банкдан олган пулим билан тўлаб юбораман деяпдилар. Кейин эса ҳар ой банкга сўмда келишилган пулни тўлаб боравераман дидила. Мен эса бунга қаршиман. Банкдан олманг банкда фоизи бор рибога кириб қолади десам икки томон келишиб олинадику сан рози бўлиб берасан ўша фоизини дидила. Ҳам банкда доллар курсида эмас сўмда тўлади шуниси мақул деяпдилар. Мен излаш хизматидан нақдга арзонроқ насияга қимматроқга сотиш тақсит дейилиши ҳақида ўқиб чиқдим ҳозирги вақтда турмуш ўртоғимнинг ҳолатлари ҳам шу тақсит савдосига тўғри келадими? Бу ҳолат рибо эмаску тўғрими арендага олинган машинани насияга қанча миқдорда тўланиши аниқ қилиб белгиланган муддати ҳам аниқ шунчаки тўлов усули долларда бўлганлиги боис турмуш ўртоғим бунда ҳам фоиз бор деяптилар уларнинг гаплари қанчалик тўғри?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Эрингизни машина олган савдоси тақсит экан. Лекин банк қарз бериб қайтариб олишда устамаси билан олади. Бунинг ҳукми шариатимизда рибо бўлиб, мутлақо ҳаромдир. Икки томон рози бўлгани Аллоҳ ҳаром қилган нарсани ҳалолга айлантириб қўймайди. Эрингиз Аллоҳдан қўрқсин. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 01:30 | Савол-жавоблар | 197 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar