Ойлик маошимдан бир кунлик иш ҳаққимни қирқишмоқчи

Ассалому алайкум! Мен укитувчи булиб ищлайман. Щу хафтанинг Сещанба куни 9 соат дарс берищим керак эди. Щу куни абетгача 3 соатини утдим. Абетдан кейин 6 соат утищим керак эди хаммасини утдим 6 соатни кисман утиб 15 дакика кирдим дарслар 40 дакикадан кейин бощка укитувчига илтимос килиб дарс утиладиган синфга караб турищини илтимос килиб айтдим у укитувчи рози булди. Лекин у укитувчи щу дарсга кирмаган мени зарур ищим чикиб кетгандим директор кетганимда мактабда экан кетган деб уйлагандим. Энди саволим щундан иборатки эртасига директр мени янига чакириб бир кунлик ищ хаккингни киркаман деди укув ищлари буйича директор уринбосарига буйрук берди. Щу куни 8 соатни тулик утдим 9-дарсни кисман утдим. Бу ерда директор килаятган ищ уринлими? Мени отам онам эрта хаётдан утганла 4 ёщимда хозирда рузгорим узимни бощимда. Щунинг учун устоз директор утилмаган дарсимни киркищи керак эмасми нимага бир кунлик ищ хакимни киркищи керак? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Киши ўзига юклатилган вазифани пухта бажариши шарт. Айниқса, таълим бериш каби бошқаларнинг ҳаётига бевосита таъсир қиладиган соҳа бўлса, бунинг масъулияти, жавобгарлики янада ошади. Агар сиз ўзингизга юклаб олган 9 соат дарсни бирдек пухта ўтиб бера олмасангиз, гуноҳкор бўлишингиз тайин. Бошлиғингиз сиз ташлаб кетган дарслар миқдорича ойлигингиздан қирқиши жоиз. Лекин ундан ошиғини эмас. Сиз йўқотган 1 кунлик маошни эмас, илмсиз қолган ўқувчиларни кўпроқ ўйлашингиз керак. Бунинг жавобгарлики жуда катта. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 01:31 | Савол-жавоблар | 155 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar