Жинсий даволаниш

Ассалому алайкум! Ёшим 21 да. Ҳали уйланмаганман. Менда жинсий муаммолар бор. Даволанмасам бўлмайди. Докторга борсам менга анализ керак деди. У анализ маний текшируви ва авратимни УЗИ аппаратида текширув қилиш каби анализлар. Бу текширувларни қилиш гуноҳ бўлиб қолмайдими( яъни уруғни сунъий йўл билан чиқариш ва УЗИ анализ учун авратни очиб аппаратга тушишлик). Ёки соғлигимни тиклаш мақсадим бўлгани учун узурли бўладими? Илтимос устозлар тоғри йўл кўрсатинг. Мушкул холатдаман. 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Гуноҳ бўлмайди. Бу зарурат ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

1 Май 2022, 17:04 | Савол-жавоблар | 163 | Табобат
|
Boshqa savol-javoblar