Умрам қабул бўладими

Ассалому алайкум! Мен эрим билан ажрашганман аммо шарий ва қонуни никохимиз бор 1 йилдан бери яшамаймиз. Шу кунларда умра сафарига йўллар очилди мен умра сафарига боришим учун эримдан розилик олишим керакми агар розилигини сўрамасдан кетсам умра амалим қабул бўлмайдими? Лекин у инсон жудахам характери оғир шунга хайрон бўлябман ахир ажрашганманку у инсонни бошқа аёли бор.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Талоқ ёки талоққа далолат қиладиган сўзларни айтган ва иддангиз чиққан бўлса у одам сизга эр эмас, мутлақо бегона бўлади ва унинг рухсати шарт эмас. Агар талоқ қўймаган бўлса, рухсатини олишингиз шарт. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 02:36 | Савол-жавоблар | 144 | Ҳаж ва умра
|
Boshqa savol-javoblar