Она берган сутига норози
Ассалому алайкум! Икки оилам бор. Биринчи оиламдан ажрашганман лекин ажрашган оилам ва фарзандларим отам ва онамни уйида яшашади, уч фарзандим бор. Фарзандларимни хамма камчликларини аллоҳ берган ризқдан камчликларини туғирлаб тураман хамма вақт. Биринчи оилам ёмон йўлга юриб кетгани сабабли ажрашганман, ёмон йўлга юриб кетганини махаламиз ва туманимиз одамлари хам билишади. Иккинчи оиламдан икки фарзандим бор. Яқинда иккинчи оиламдаги ўғлимни отам ва онам хонадонига олиб бордим. Онам мен билан жанжол қилиб берган оқ сутимга норозиман деди. Бу сўздан кейин қандай йўл тутсам бўлади? Иккинчи оиламдаги фарзандларим отам ва онам хонадонига боришга хаққи борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Онангизнинг норозилигининг сабаби, иккинчи оилангиздан бўлган фарзандларингизни олиб келганингиз учун бўлса, зарари йўқ. Ота-онангиз норози бўлса, ҳаққингиз бўлса ҳам олиб келмаганингиз маъқул. Валлоҳу аълам!
14 Май 2022, 02:36 | Савол-жавоблар | 147 | Оила ва турмуш