Ғайридинларнинг дафн маросимида қатнашиш

Ассалому алайкум! Менинг исмим Фурқат. Саволим ноўрин бўлса аввалдан узр сўрайман. Ушбу саволни ёзишимдан мақсад хозиргина хордиқ.уз сайтидан ғайридинларнинг дафн маъросимида катнашилмайди деган гапни ўқиб колдим. 1- масала. Мен тиббиёт сохасида талим оламан. Самарқандда ўқиб юрган вақтларимда мен яшаган квартиранинг эгалари христиан динига этиқод қиларди. Биз билан жуда хам яхши муомалада бўлишган. Бизга (бошқа квартирадошларимга хам) дарс қилишимиз ва бошқа хўжалик билан боғлиқ муаммолари ечимида хам жуда кўп ёрдамлар беришган. Кунлардан бир кун хозяйкамиз бандаликни бажо келтирди. Биз унинг яхшиликлари олдида ўзимизни қарздор хис қилардик. Дафн маросимида хам ўша уйдаги юмушларга астойидил ёрдам берганмиз. 2-масала. Ёзги татил вақтларида тиббиёт муассасаларида амалиёт ўтайман. Базида шифохоналарда дини, эътиқоди, хаттоки шахси ёки турар жойи хам номалум (БОМЖ) инсонлар даволанади айрим холларда эса уша хеч кими йўқ (эгасиз) беморлар шифохонада вафот этганини кўрганман. Шундай холатларнинг бирида ўзим хам қатнашганман. Ўшанда (хамма расмий ишлар қилиб бўлингач) мархумни ИИБ ходими, мен, сан-авиация ходими билан биргаликда кабристонга олиб бориб дафн қилиниш жараёнида қатнашганман. Савол: Бундай холларда мен гунох иш қилган бўлиб чиқаманми? Агар иложи бўлса шу саволни жавобини батафсилроқ (динимиз тарихидаги мисол ва далиллар билан) баён қилсангиз миннатдор бўлардим. Олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 1). Ибодат ва диний русумларида қатнашмаган бўлсангиз, зарари йўқ. 2). Гуноҳкор бўлмайсиз. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 00:47 | Савол-жавоблар | 162 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar