Намозим мукамал бўладими

Ассалому алайкум! Мен бир ҳатога йўл қўйдим шунга юрагим ғаш бўляпти менга ғусл олиш фарз бўлди ва мен ғусл олдуму лекин бир пасдан сўнг оғиз ва бурнимни юмаганлигимга амин бўлдимда сўнгра тахорат олиб пешин намозини ўқидим мени ўйлантираётган савол ғусл менга фарз бўлгандан сўнг мукаммал ғусл олмадим ва сўнгра тахорат олиб намоз ўқидим шу қилган ишим мақулми ёки бошқатан ғусл олиб намоз ўқийми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ғуслда оғиз бурун қолиб кетган бўлса, кейин таҳоратда оғиз бурунни чайиш билан ғуслдаги камчилик адо бўлади. Қайта ғусл қилишга ҳожат йўқ. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 02:46 | Савол-жавоблар | 151 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar