Дуо қилишда адашиш

Ассалому алайкум! Инсон агар эй Хйдойим агар бирор ишим амалга ошса сендан бошқа ҳеч нарса сўрамайман деса ва сўраган ўша иши амалга ошса энди Худодан ҳеч нарса сўрамаслиги вожибми? Лекин инсон доим Худога муҳтож-ку?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таолога бундай деб дуо қилиш беодобликдир. Аллоҳ таоло сўровчининг сўрашидан, истиғфор айтувчининг истиғфоридан ҳаргиз малолланмайди. Яна дуо қилиши мумкин ва матлубдир. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 02:36 | Савол-жавоблар | 150 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar