Иш танлаш

Ассолому алайкум! Ҳозирда кўпчилик чет элларда ўз соғлигига зарари бор корхоналарда ишлашяпти. Бу дунёдаги орзу хаваслар учун шу ишларда ишлаш жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Бақара” сурасида марҳамат қилади : وَأَنفِقُواْ فِي سَبِيلِ اللّهِ وَلاَ تُلْقُواْ بِأَيْدِيكُمْ إِلَى التَّهْلُكَةِ وَأَحْسِنُوَاْ إِنَّ اللّهَ يُحِبُّ الْمُحْسِنِينَ۝ 195. Ва Аллоҳнинг йўлида нафақа қилинг. Ўзингизни ҳалокатга ташламанг. Яхшилик қилинг, албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севадир. «Ўзингизни ҳалокатга ташламанг» жумласида бир неча хил маъно бор. Бир киши ўзининг ўлимига ўзи сабаб бўлса, «ўзини ўзи ўлдирди», – дейилади. Шунга ўхшаган бўлмасин», дегани. Имом Олусий: «Ушбу оятдан ўлимга сабаб бўладиган нарсага бормаслик чиқади», – деганлар. ("Тафсири ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 08:27 | Савол-жавоблар | 147 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar