Аудиокитоблар ўқиб бериш
Ассалому алайкум! Мен фақат аёл қизлардан иборат бир каналда аудиокитоблар ўқийман. Канал шахсий бўлгани учун у ердаги манбаалар тарқатилмайди фақатгина обуначилар эшитишлари мумкин. Китобларни ўзим сотиб оламан, китоб ўқишга вақт тополмаётган уй бекалари ёки китоб сотиб олишга имконияти бўлмаган аёл қизларга манфаатли бўлиши учун бу ишга қўл урганмиз. Мен у китобларни аудиолаштириб моддий фойда олмоқчи эмасман. Саволим шундан иборатки, китобларни бу тарзда ўқиб беришим ҳам харом ҳисобланадими яъни мен обуначиларга ўқиб беришим учун ҳар бир муаллиф ва нашриётдан рухсат сўрашим талаб этиладими? Ҳар ҳил фикрлар эшитяпман аниқлаштириб олмоқчи эдим. Савоб деб гуноҳ қилиб қўймаяпманми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Муаллифдан сўраб розилигини олиб қўйинг. Валлоҳу аълам!
14 Май 2022, 03:29 | Савол-жавоблар | 139 | Турли саволлар
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Муаллифдан сўраб розилигини олиб қўйинг. Валлоҳу аълам!
14 Май 2022, 03:29 | Савол-жавоблар | 139 | Турли саволлар