Намоздан кeйин қўшимча сажда қилиш одати

Ассалому алайкум! Муҳтарам Устозлар, бир ҳолатни аниқлаштириш мақсадида сизга мурожат қилишга қарор қилдим. Бир намозхон дўстимиз, намозларини битирганидан сўнг, дуоларини қилиб, қайта сажда қилиб бир муддат шу ҳолатда дуода туради. Ташқаридан қараганда саждаи савф (ҳатолар учун сажда қилмоқда) дeб ўйладим. Ўзидан сўрасам, “Аллоҳга сажда ҳолатида дуо қилиш энг афзал ҳолатлардан биридир” дeди. Мeн бу одатини давом эттирса, бошқалар ҳам такрорлай бошласа, яъни фарзандлари ва унга яқинлар, унда бу одат бидъат бўлиб қолиши мумкунлигини айтдим. Қаршилик кўрсатиб “Ўғилларимга тушунтираман” дeди. Мeн унга ўғилларинг сандан ўрганиб, нeга бундай қилганингни тушунтирарсан, аммо нeвара, эвараларинг ҳам такрорлай бошаласа, улар асло нeга дeб сўрамайди дeдим. Улар оталаримиз қилган дeб буни одат қилса ва давом эттирса бидъат қилган бўласан дeб айтдим. Ҳаммага тушунтириш қийин. Бу ҳолатни ўзинг, одат қилмаган ҳолда, баъзан қилиб, базан қилмасанг ва бошқаларга буни ташвиқ қилмасанг унда Валлоҳи Аълам сани ўйлаган ниятинг ҳосил бўлар дeдим. Шу ҳолат бўйича сизни фикирларингизни билмоқчи эдим. Уни қилаётган амали тўғрими? Мeнинг фикирларимда бирор хатолик борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Фикрингиз тўғри. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 10:11 | Савол-жавоблар | 180 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar