Жаннат башорати ҳақидаги ҳадис

Ассаламу алайкум! Бир ҳадис эшитгандим, лекин тўлиқ эслай олмаяпман, эсимда борини айтаман агар ҳато қилсам Аллоҳ кечирсин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам "ким бугун Аллоҳ йўлида рўза тутди, ким жанозада қатнашди, ким етимни бошини силади ... деганларида Абу Бакр р.а. мен" деганлар шунда бу ишларни ким бир кунда бажарса жаннатни башоратини бераман деган эканлар. Бу ҳадисни тўлиқ вариантини берсангиз.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Имом Муслимнинг саҳиҳларида келади:عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : مَنْ أَصْبَحَ مِنْكُمْ الْيَوْمَ صَائِمًا ؟  ـ قَالَ أَبُو بَكْرٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ : أَنَا ، قَالَ : فَمَنْ تَبِعَ مِنْكُمْ الْيَوْمَ جَنَازَة ؟ً ، قَالَ أَبُو بَكْرٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ : أَنَا ، قَالَ : فَمَنْ أَطْعَمَ مِنْكُمْ الْيَوْمَ مِسْكِينًا ؟ ، قَالَ أَبُو بَكْرٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ: أَنَا ، قَالَ : فَمَنْ عَادَ مِنْكُمْ الْيَوْمَ مَرِيضًا ؟  ، قَالَ أَبُو بَكْرٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ : أَنَا ، فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَا اجْتَمَعْنَ فِي امْرِئٍ إِلَّا دَخَلَ الْجَنَّةَ . رواه مسلم Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Бугун сизлардан ким рўза тутди?” Абу Бакр розияллоҳу анҳу: “Мен” деди. “Бугун сизлардан ким жанозага эргашди?” дедилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу: “Мен” деди. “Бугун сизлардан ким бир мискинни таомлантирди?” дедилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу: “Мен” деди. “Бугун сизлардан ким беморни зиёрат қилди?” дедилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу: “Мен” деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирор бир кишида шулар жам бўлса, албатта жаннатга киради” дедилар. 
Муслим ривояти. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 03:40 | Савол-жавоблар | 168 | Ҳадислар
|
Boshqa savol-javoblar