Жаннатга киришдан олдин

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, исломий тестда жаннатга киришдан олдин ейиладиган таомлар тўғрисида бир савол тушди. Жавоб беролмадим. Тўғри жавоби китнинг жигаридан тайёрланган таом экан. Шу ростми? Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ҳадисда қуйидагича келади: حَدَّثَنِي الْحَسَنُ بْنُ عَلِيٍّ الْحُلْوَانِيُّ، حَدَّثَنَا أَبُو تَوْبَةَ - وَهُوَ الرَّبِيعُ بْنُ نَافِعٍ - حَدَّثَنَا مُعَاوِيَةُ - يَعْنِي ابْنَ سَلَّامٍ - عَنْ زَيْدٍ - يَعْنِي أَخَاهُ -، أَنَّهُ سَمِعَ أَبَا سَلَّامٍ، قَالَ: حَدَّثَنِي أَبُو أَسْمَاءَ الرَّحَبِيُّ، أَنَّ ثَوْبَانَ مَوْلَى رَسُولِ اللهِ  صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم حَدَّثَهُ، قَالَ: كُنْتُ قَائِمًا عِنْدَ رَسُولِ اللهِ  صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم ، فَجَاءَ حِبْرٌ مِنْ أَحْبَارِ الْيَهُودِ، فَقَالَ: السَّلَامُ عَلَيْكَ يَا مُحَمَّدُ، فَدَفَعْتُهُ دَفْعَةً كَادَ يُصْرَعُ مِنْهَا، فَقَالَ: لِمَ تَدْفَعُنِي؟ فَقُلْتُ: أَلَا تَقُولُ يَا رَسُولَ اللهِ، فَقَالَ الْيَهُودِيُّ: إِنَّمَا نَدْعُوهُ بِاسْمِهِ الَّذِي سَمَّاهُ بِهِ أَهْلُهُ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ  صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: «إِنَّ اسْمِي مُحَمَّدٌ الَّذِي سَمَّانِي بِهِ أَهْلِي»، فَقَالَ الْيَهُودِيُّ: جِئْتُ أَسْأَلُكَ، فَقَالَ لَهُ رَسُولُ اللهِ  صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: «أَيَنْفَعُكَ شَيْءٌ إِنْ حَدَّثْتُكَ؟» قَالَ: أَسْمَعُ بِأُذُنَيَّ. فَنَكَتَ رَسُولُ اللهِ  صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم بِعُودٍ مَعَهُ، فَقَالَ: «سَلْ»، فَقَالَ الْيَهُودِيُّ: أَيْنَ يَكُونُ النَّاسُ يَوْمَ تُبَدَّلُ الْأَرْضُ غَيْرَ الْأَرْضِ وَالسَّمَوَاتُ؟ فَقَالَ رَسُولُ اللهِ  صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: «هُمْ فِي الظُّلْمَةِ دُونَ الْجِسْرِ». قَالَ: فَمَنْ أَوَّلُ النَّاسِ إِجَازَةً؟ قَالَ: «فُقَرَاءُ الْمُهَاجِرِينَ». قَالَ الْيَهُودِيُّ: فَمَا تُحْفَتُهُمْ حِينَ يَدْخُلُونَ الْجَنَّةَ؟ قَالَ: «زِيَادَةُ كَبِدِ النُّونِ»، قَالَ: فَمَا غِذَاؤُهُمْ عَلَى إِثْرِهَا؟ قَالَ: «يُنْحَرُ لَهُمْ ثَوْرُ الْجَنَّةِ الَّذِي كَانَ يَأْكُلُ مِنْ أَطْرَافِهَا»، قَالَ: فَمَا شَرَابُهُمْ عَلَيْهِ؟ قَالَ: «مِنْ عَيْنٍ فِيهَا تُسَمَّى سَلْسَبِيلًا». قَالَ: صَدَقْتَ، قَالَ: وَجِئْتُ أَسْأَلُكَ عَنْ شَيْءٍ لَا يَعْلَمُهُ أَحَدٌ مِنْ أَهْلِ الْأَرْضِ إِلَّا نَبِيٌّ أَوْ رَجُلٌ أَوْ رَجُلَانِ، قَالَ: «يَنْفَعُكَ إِنْ حَدَّثْتُكَ؟» قَالَ: أَسْمَعُ بِأُذُنَيَّ، قَالَ: جِئْتُ أَسْأَلُكَ عَنِ الْوَلَدِ؟ قَالَ: «مَاءُ الرَّجُلِ أَبْيَضُ وَمَاءُ الْمَرْأَةِ أَصْفَرُ؛ فَإِذَا اجْتَمَعَا، فَعَلَا مَنِيُّ الرَّجُلِ مَنِيَّ الْمَرْأَةِ، أَذْكَرَا بِإِذْنِ اللهِ، وَإِذَا عَلَا مَنِيُّ الْمَرْأَةِ مَنِيَّ الرَّجُلِ، آنَثَا بِإِذْنِ اللهِ». قَالَ الْيَهُودِيُّ: لَقَدْ صَدَقْتَ، وَإِنَّكَ لَنَبِيٌّ. ثُمَّ انْصَرَفَ فَذَهَبَ.فَقَالَ رَسُولُ اللهِ  صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: «لَقَدْ سَأَلَنِي هَذَا عَنِ الَّذِي سَأَلَنِي عَنْهُ، وَمَا لِي عِلْمٌ بِشَيْءٍ مِنْهُ، حَتَّى أَتَانِيَ اللهُ بِهِ».Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлолари Савбон розияллоҳу анҳу шундай сўзлаб берди:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида турган эдим, яҳудларнинг аҳборларидан бири келиб, «Ассалому алайка, эй Муҳаммад», деди. Мен уни бир туртган эдим, у йиқилиб кетай деди ва: «Нега мени туртасан?» деди. «Эй Аллоҳнинг Расули, демайсанми?» дедим. Яҳудий: «Аҳли унга қўйган исм билан чақиряпмиз, холос», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аҳлим менга қўйган исм Муҳаммаддир», дедилар. Яҳудий: «Сендан савол сўраш учун келдим», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Айтсам, сенга бирор фойда берармикин?» дедилар. У: «Икки қулоғим билан эшитаман», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёнларидаги чўп билан ер чизарканлар, «Сўра», дедилар. Яҳудий: «Ер ҳам, осмонлар ҳам бошқасига алмаштириладиган кунда одамлар қаерда бўлишади?» деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кўприкнинг буёғидаги зулматда», дедилар. У: «Одамларнинг биринчи ўтадигани кимлар?» деди. «Муҳожирларнинг камбағаллари», дедилар. Яҳудий: «Жаннатга кирганларида уларга бериладиган туҳфа нима бўлади?» деди. «Наҳанг жигарининг ортиғи», дедилар. У: «Ундан кейинги егуликлари нима бўлади?» деди. «Уларга жаннатнинг ҳар тарафида ўтлаб юрган ҳўкиз сўйиб берилади», дедилар. У: «Ундан кейинги ичимликлари нима бўлади?» деди. «У ердаги салсабил деган булоқдан», дедилар. У: «Рост айтдинг. Мен сендан бир нарса ҳақида сўрашга келдим. Уни ер юзида набий ёки бир икки кишидан бошқа ҳеч ким билмайди», деди. «Айтсам сенга фойда берармикин?» дедилар. У: «Икки қулоғим билан эшитаман. Мен сендан фарзанд ҳақида сўрашга келдим», деди. У зот: «Эркакнинг суви оқ, аёлники сариқ бўлади. Иккови жамланганда эркакнинг манийси аёлнинг манийсидан устун келса, Аллоҳнинг изни билан ўғил кўришади, аёлнинг манийси эркакнинг манийсидан устун келса, Аллоҳнинг изни билан қиз кўришади», дедилар. Яҳудий: «Рост айтдинг. Албатта, сен набийсан», деб ортига қайтиб кетди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу мендан саволларини сўраётганида уларнинг бирортаси ҳақида менда илм йўқ эди, уни Аллоҳ менга билдириб турди, холос», дедилар». (Муслим ривояти). Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 04:35 | Савол-жавоблар | 161 | Ҳадислар
|
Boshqa savol-javoblar