Отанинг хизматини ўғил қилиши
Ассалому алайкум! 1. Ота онам билан 2 йил аввал умра зиёратига бордим. Хажга боришнихам ният қилгандим. Лекин Аллоҳни хохиши экан отам бемор бўлиб қолдилар. Ибодатга ярамайдилар. Саволим шундан иборатки, отамни қилган умра сафаридан хажни савобини умид қилса бўладими? 2. Ман ўғил фарзанд бўлиб отамни ювинтириш, остки тукларини олиш ички кийимларини ювишим жоизми? Онамга бу оғир келиши мумкин 3. Қуръон ёд олаётган инсон кўпроқ вақт ёдлаш мақсадида, вақтни тежаш маносида масжиддаги жамоатни тарк этиши мумкинми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Умранинг савоби албатта ҳар жиҳатдан ҳажнинг савобига тенг эмас. Уларга бериладиган ажр фарқлидир.2). Агар отангиз ўзи олишга қодир бўлмаса суркаб қўйса тушириб юборадиган воситалар чиққан ҳозир, шулардан фойдалансин. Агар шунга ҳам қодир бўлмаса отангизни бу каби ишларини онангиз қилишлари керак. Агар буни ҳам имкони бўлмаса ҳеч бўлмаса ўғил қўлига қалинроқ қўлқоп кийиб олиб қўйиши мумкин. 3). Жамоатни тарк қилмасин. Валлоҳу аълам!
14 Май 2022, 04:46 | Савол-жавоблар | 170 | Ҳаж ва умра