Сотилган соч
Ассалому алайкум! Оилавий муаммоларимизни айтиб сизни қимматли вақтингизни олмоқчи эмас эдим. Лекин мен нима қилишни сиздан сўраб олишим керак бу мен учун жуда муҳим. Бугун Диний китоб оқаётган эдим гўзал юзли Пайгамбаримиз ҳақида. Кейин уйимизга соч, пластмасса идишлар (яъни бакалашга) оламиз деб келишибди. Онам еғилиб қолган бакалашкаларни сотмоқчи бўлибди. Сотди ҳам. Кейин мени чақирди. Тўплаб қўйган сочларимни олиб кел деди. Мен йўқ сочни сотмаймиз деб уйга кириб кетдим. Китобимни ўқишда давом эттим берилиб кетибман. Кейин онам кирди сочни ҳам бакалашкаларни ҳам сотдим деб, сочни сотиб бўлмайди. Уни кўмиш керак дедим сен энди тугилиб олиб бизга ақл ўргатма йўлни жуда тор оляпсан деб дакки беришди. Мен сотган пулингизни беринг савоб умид қилмасдан садақа қиламан дедим. Йўқ деб беришмади индамай уйга кириб кетдим, жуда ҳафа бўлдим еғладим аҳир мен оила азоларим билан жаннатга киришни истайман доим шундай деб дуо қиламан. Аҳир у сотилган сочлар ичида мени ҳам сочим бор. У сочлардан парик яни суний соч ясашлари анниқ. Мен сочни сотиш гуноҳ эканлигини шу ердаги савол жавобларда ўқиган эдим. Аҳир бу қачонгача давом этади мен доим шу гуноҳлар ичида яшайманми? Бу йили мактабни битираман турмушга чиқадиган оилам ҳам шундай бўлсая деб жуда қўрқаман. Аллоҳдан доим Оиламиз Исломий бўлишини сўрайман. Кейин Расулуллоҳнинг менинг дўстларим оҳир замонда келади ва улар учун динни ушлаш қизиб турган сихни ушлаш каби оғир бўлади деган гапларини ўйлайман. Мен учун ҳам қийин бўляпдимикин деб қувонаман Оиламан намозхон оила лекин исломий муҳитда эмасман. Айтинг устоз нима қилай? Менга ҳозир ҳамма ҳаражатимни ота онам бувам қоплайди. Ҳозир менга сочни пулини беришмади. Онам берган ўзимни пулимдан анашу сотилган пулни миқдорини олиб вақф жамиятини эхсон қутисига савол умид қилмасдан эхсон қилайми? Нима қилай маслаҳат беринг.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ота-онангизга сўзи ўтадиган кишилар орқали шариат ҳукмини етказиш керак. Сиз айтсангиз, қабул қилмасликлари мумкин. Ўша сочни сотиб олганлар яна келишса, ўзларига пулни қайтариб беринг. Валлоҳу аълам!
14 Май 2022, 05:41 | Савол-жавоблар | 188 | Ҳалол ва ҳаром
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ота-онангизга сўзи ўтадиган кишилар орқали шариат ҳукмини етказиш керак. Сиз айтсангиз, қабул қилмасликлари мумкин. Ўша сочни сотиб олганлар яна келишса, ўзларига пулни қайтариб беринг. Валлоҳу аълам!
14 Май 2022, 05:41 | Савол-жавоблар | 188 | Ҳалол ва ҳаром