Талоқни хаёлимга келтирмагандим

Ассалому алайкум! Мен ишдан ташкари таксилик хам килиб тураман, аелим гохида гумонда булади, яьни кимдур билан учрашган деб. Менинг 3 та кизим бор алхамдулиллах. Аллоҳга шукур Қуръонни тез тез укиб тураман, куронни мужизалигидан хамда кизларимни хам уйлаб зино деган балодан анча узокман. Аллоҳим менга аелимни энг чиройли аел килиб курсатиб куйган алхамдулиллах. Лекин бир куни аелим яна гумонсираб менга екмаган гапларни айтди. Шунда мен аччик устида менга гумондор аел, хадеб гумон киладиган, хар хил шубхаларга борадиган аел керакмас, узингни тўғрилаб олгин, мен билан яшасанг гумон килмай ишонч билан яшагин дедим, талокни эса хаелимга хам келтирмагандим.Бироздан кейин дархол тавба килдим. Шунда бизга талок тушганми еки йукми билмокчи эдим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бундай ҳолатда талоқ тушмаган. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 05:52 | Савол-жавоблар | 162 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar