Савдодаги нозик масала

Ассалому алайкум! Бир дўконга махсулот бердик насияга пулини ўзим олиб кетаман, ёки шеригим диб этдим, мени хам шеригимни хам танишар эди, лекин у докон пулни бошқа кимдур келди ўшанга бердим сени махсулотингни этди ўшанга бериб юбордим, ман билмиман диб туриб олди лекин биздан хеч ким олмаган. Мен хам шеригим хам бордик лекин тан олмади бериб юбордим ман қутилдим кимга берган бўсамхам мендан кети дияпти, лекин биздан бошқага берманг диб этгамиз. Буни хукми қандай бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сизлардан ҳеч ким олмаган бўлса ва бошқага бермаслигини айтган бўлсангиз, у тўлаб бериши керак. Яъни унинг зиммасида бўлади. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 05:52 | Савол-жавоблар | 175 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar