Намозда харакатланиш

Ассалому алайкум! Ишхонада Аср намозини ўқиш учун бир бурчакда биринри ракатни ўқиётганимда, ортимдан бир киши туртиб қўйди, бироз ўгирилиб қараб билдимки у одам менга эргашиш учун бундай қилди, туртганининг сабаби орқароқда туриб ўқиш учун жой етарли эмасди. Шунинг учун мен бир оз олдинроққа ўтиб намозни давом эттирдим. Бу харакатим учун намозим бузилмадими? Умуман олганда бундай холат такрорланганда қандай йўл тутишим керак? Ортимда эргашмоқчи бўлганларга эътибор бермай давом эттиришим керакми ёки бошқа йўл тутишим керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Намоз бузилмаган. Имомга эргашувчилар сони битта бўлса, орқада эмас, унинг ўнг тарафида туради. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 05:52 | Савол-жавоблар | 171 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar