Пальма ёғи қўшилган каша

Биз боламизга бир ярим ойдан бери қўшимча овқат тариқасида каша беришни бошладик. Яқинда кашани таркибини ўқиганимизда пальма дарахт махсулотидан қўшилишини кўриб қолдик. Пальма дарахтини халол эмас деб эшитган эдим. Боламизга кашани беришда давом этсак бўладими ёки бошқа кашага ўтишни тавсия қиласизларми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўша соҳанинг баъзи мутахассислари пальма ёғини саломатликка зарар, деб айтишади. Аммо уни истъемол қилиш ҳаром эмас, сиз нотўғри эшитибсиз. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 06:46 | Савол-жавоблар | 155 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar